#ҳозир

Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилмоқда

Айни пайтда тумандаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилмоқда.  Унда Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирок этиб, ёшларнинг  мурожаатларини қабул қилмоқда.
Мазкур учрашувда туман раҳбари ёшлар билан самимий мулоқотда бўлиб, ёшларга бўлган эътиборни биринчи галдаги вазифаси деб ҳисоблашини ҳамда ёшлар учун бор имкониятларни ишга солиб кўмак беришга тайёрлигини таъкидлади.
Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижроси тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилган ҳолда назоратга олинмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM