Ишсиз аёллар бандлиги таъминланмоқда

Ишсиз аёллар бандлиги таъминланмоқда

Қишлоқ жойларда ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш йўлида Оқдарё туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокимлигининг ташаббуси билан “ZARAFSHON TEKSTIL” МЧЖ тасарруфидаги Лойиш-1 "Муштарий Оқдарё" тикувчилик фабрикасида навбатдаги ишга жойлаштириш тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда туман ҳокими Ш.Қудратов иштирок этди ва аёлларнинг бошлаган ишида омад тилади ҳамда фабриканинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини кўздан кечирди. Шу каби ҳаракатлар йил бўйи давом этиши режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM