“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди

 Бугун Кумушкент маҳалласида Оқдарё туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”  ўтказилди. 
Унда туман ҳоким Ш.Қудратов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов қатнашиб, тадбир жараёнини бевосита кузатиб боришди.
Ярмаркага тумандаги 55 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 320 тага яқин бўш (вакант) ва квота иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан наъмуналар  билан иштирок этдилар.
Ярмаркада 150  нафар ишсиз фуқаролар иштирок этиб, улардан  18 нафарига ишга жойлашишлари учун туман АБКМ масъул ходимлари томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди. 45 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида маълумотлар ва 30 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM