Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 43 сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 43 сессияси ўтказилди

 

Бугун, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.

Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги:

1. Туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ароловнинг ҳисоботи;

2. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимовнинг туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиевнинг сектор ва ҳудуддаги ташкилот рахбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида ҳисоботи;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-июндаги

ПҚ-5152-рақамли “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи И.Саъдуллаевнинг ҳисоботи ҳақида;

5. Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Хўжановнинг аҳолини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари тўғрисида ҳисоботи;

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази рахбари в.б Н.Исматовнинг туманда 2021-йилда янги иш ўринларини ташкил етиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз параметрларининг режага нисбатан ижроси юзасидан ҳисоботи;

7. Туман Молия бўлими мудири У.Махманазаровнинг ҳисоботи ва бошқа  масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM