НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИҚИШЛОҚ МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИҚИШЛОҚ МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
________________________________
      Жорий йилнинг 31 октябр куни туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.
      Бугун 3-сектор ҳудудидаги Янгиқишлоқ маҳалласида Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
      Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, табиий газ ва электр таъминоти, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш каби масалалар бўйича  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM