Бугун туманимиз пахтакорлари давлатга пахта хом-ашёсини сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Бугун туманимиз пахтакорлари давлатга пахта хом-ашёсини сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди!

Туманимиздаги 214 та пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 5761 гектардан ортиқ майдонга чигит экилиб, табиат инжиқликлари, сув тақчиллигига қарамасдан самарали ва машаққатли меҳнат натижасида ҳар бир гектар пахта майдонидан ўртача 33 центнердан ҳосилдорликка эришилди ва қарийб 19 минг тонна пахта хирмони бунёд этилди. 
Албатта ушбу улкан маррани забт этиш  ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу ғалабада қишлоқ хўжалиги масъуллари, тажрибали фермер хўжалиги рахбарлари, аграномлар, механизаторлар, ҳисобчилар, сувчилари, теримчилари ҳамда фермер хўжалиги аъзоларининг улкан меҳнати бор. 
Шу муносабат билан барчангизни Оқдарё туман ҳокимлиги, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман фермерлар Кенгаши номидан туманимиз пахта хирмонига қўшган муносиб хиссангиз учун самимий муборакбод этамиз.
Бу сизнинг ғалабангиз, 
Сизнинг ютуғингиз!

ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗЛАР..!
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM