Лойиш шаҳарчасида ободонлаштириш тадбири ўтказилмоқда

Лойиш шаҳарчасида ободонлаштириш тадбири ўтказилмоқда

  Айни пайтда Оқдарё туман маркази Лойиш шаҳарчасида кенг кўламли ободонлаштириш тадбири ўтказилмоқда. Ободонлаштириш тадбири доирасида туман марказидаги барча ҳудудларда, шунингдек кўп қаватли тураржойлар атрофи ўт-ўлан, барг-хазон ва маиший чиқиндилардан тозалаш, Амир Темур шоҳ кўчасида пиёдалар ўтиш жойларига махсус чизиқлар чизиш ишлари амалга оширилмоқда.
  Мазкур тадбирда туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Тоза-Ҳудуд Давлат унитар корхонаси ходимлари фаол иштирок этишмоқда. 
 Ободонлаштириш тадбири давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM