Жаҳолатга қарши маърифат йўлида 

Жаҳолатга қарши маърифат йўлида 

   Туманимизда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида турли оқимларга қарши халқимизнинг, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш юзасида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Бугун навбатдаги учрашув туманимиздаги 2-сон касб-ҳунар мактабида Оқдарё туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов, Дин ишлари бўйича қумитанинг Оқдарё туман бош мутахассиси А.Насимов, “Темур” жоме масжид имом хатиби ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбир давомида масъул ходимлар сўзга чиқиб, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасида масъулияти, ёшларни ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий  билимларини ошириш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, диний эркинликлардан тўғри фойдаланиш борасида фикр-мулоҳазалар билдиришди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM