Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов: Бирорта мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак

Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов: Бирорта мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак

Бугун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов Халқ қабулхонасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 40 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабулда тадбиркорлик, уй-жой, ишга жойлашиш, тиббий ва моддий ёрдам, оилавий муносабатлар каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими фуқароларнинг ҳар бир мурожаати, таклиф ва мулоҳазалари диққат билан ўрганди. Қабул қилинган мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси туман ҳокимлиги назоратида эканлиги ва бирорта мурожаат эътибордан четда қолмаслиги таъкидланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM