Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 42 сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 42 сессияси ўтказилди

 

      Бугун, Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов бошқариб борди.

        Сессияда кун тартибига кўра дастлаб ташкилий масала кўриб чиқилди. Ташкилий масалада Ҳалқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг котибият мудири бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан 2021 йилнинг 27 августдан кунидан бошлаб бўш турган ушбу лавозимга тавсия этилган 12-Янгиқишлоқ округидан сайланган депутат Адилова Дилдора Исройиловна номзоди депутатлар томонидан муҳокама этилиб, бир овоздан мақулланди.

         Шунингдек сессия ишида навбатдаги:

      2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли Байённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан туман прокурори Д.Кубаевнинг ҳисоботи;

       3. Туман Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Ж.Ядгаровнинг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

        4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020-йил 3-февралдаги ПФ–6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Aшуровнинг ҳисоботи ҳақида;

         5. Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди раиси И.Дониёровнинг 2021-йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти ҳақида;

       6. Туман Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг бошлиғи Б.Нажмиев томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари ва амалга оширилиши лозим бўлган устувор режалари тўғрисида ҳисоботи;

         7. Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3 чорак якунлари билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман Молия бўлими мудири У. Махманазаровнинг ҳисоботи ва бошқа масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ва депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

        Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM