НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

 

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

________________________________________

Бугун навбатдаги сайёр қабулда Оқдарё тумани ҳокими Н.Сулаймонов тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиев билан биргаликда Янгиобод маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини қабул қилди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари ва маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳамда  ёшлар иштирок  этишди.

 Қабулда ички йўлларни таъмирлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, электр симёғочларини алмаштириш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, қабулдан сўнг фуқаро Ваҳоб Зокировнинг масжид масаласидаги мурожаати туман раҳбари томонидан жойига бориб ўрганилди.

 

Оқдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM