Туркиянинг Кизилчаҳамам тумани делегацияси Оқдарё туманига ташриф буюрди

Туркиянинг Кизилчаҳамам тумани делегацияси Оқдарё туманига ташриф буюрди

2019 йилнинг 7-13 декабр кунлари Оқдарё туман делегацияси Туркия Республикасининг Анқара шаҳрига расмий ташриф билан бориб, Оқдарё туманида ташқи саноат зоналарини ривожлантириш билан боғлиқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган эди. 
Бугун ўша ташрифнинг узвий давоми сифатида Туркия давлатининг Анқара вилояти Кизилчаҳамам тумани делегацияси Оқдарё туманида бўлди. Ўтказилган учрашувда Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов делегация аъзолари билан туманлараро ўзаро иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларида фикр-мулоҳазалар алмашишди. Шунингдек, учрашувда Анқара вилояти Кизилчаҳамам тумани ҳамда Оқдарё тумани ўртасида қардош таманлараро муносабат тўғрисида Меморандум битими имзоланди.
Ташриф давомида делегация аъзолари тумандаги  йирик экспортёр корхона "PICHOKCHI DRY FRUITS " MCHJ фаолияти билан яқиндан танишишди.
Туманлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган делегация ташрифи давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM