ЭЪЛОН

 Депутатлар диққатига!

    Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси чақирилмоқда.
    Кун тартибида:
1. “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;
2. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ароловнинг “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши ва бузилиши талаб этилаётган кўчмас мулк объектларини компенсация ажратиб, кўчириш ишларини амалга оширилишига рухсат бериш тўғрисида”ги ҳисоботи;
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва қабулхонага келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оқдарё туман бўлими мудири Ғ.Қурбоновнинг ҳисоботи;
4. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исахоновнинг туманда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз муддатларида тўлиқ ва самарали бажарилиши юзасидан ҳисоботи;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-рақамли “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи И.Саъдуллаевнинг ҳисоботи;
6. Давлат кадастрлар палатаси Самарканд вилоят бошкармаси Окдаре туман филиали бошлиғи Э.Джураевнинг 2021 йилдаги фаолияти ва истиқболдаги режалари тўғрисида ҳисоботи;
7. Оқдарё туман Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Ш.Исақуловнинг туманда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари ҳамда келгусидаги амалга ошириши лозим бўлган вазифалари тўғрисида ҳисоботи каби масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM