Бозорда профилактик тадбир ўтказилди

Бозорда профилактик тадбир ўтказилди

 

Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан бугун Оқдарё савдо комплекси МЧЖ ва Оқдарё дехқон бозорида тадбиркорлар ва фуқаролар билан фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, маиший газ баллонларидан эҳтиёткорлик билан белгиланган тартибда фойдаланишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирга Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 25та, Оқдарё туман Ички ишлар бўлимидан 6та, Оқдарё туман Давлат солиқ инспекциясидан 2та, Оқдарё туман электр таъминоти корхонасидан 4та ва Оқдарё туман газ таъминотидан 4та ходимлар жалб қилинди.

Унда ўтган давр мобайнида содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари кенг таҳлил этилди.

Хусусан, Оқдарё савдо комплексида 2020 йилнинг 12 ноябр куни 9 блокда ёнғин содир бўлганлиги натижада 10 савдо дўкони ёниб тадбиркорларга кўп миқдорда зарар етганлиги, бу каби ҳолатлар Ургут, Пастдарғом ва Иштихон туманларида ҳам содир бўлганлиги, ёнғинлар асосан фуқароларнинг эътиборсизлиги натижасида келиб чиққанлиги тадбиркорларга тушунтирилди. Бундан ташқари, 2021 йилнинг 31 август куни Булунғур туманида жойлашган “Булунғур буюм савдо комплекси”МЧЖда ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида 15та савдо дўконлари ёниб зарар кўрганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир совдо дўкон эгаларига савдо дўконларида носоз ностандарт электр қурилмаларидан фойдаланмаслик, электр симлари ва кабелларини ПУЭ талаблари асосида монтаж қилиш ва химоялаш, савдо дўконларини бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш айтиб ўтилди.

Савдо комплекси худудидаги ёнғин ўчириш қалқонлари кўздан кечирлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги, мавжуд сув хавузи сув билан тўлдирилмаганлиги, бозор ҳудудида ёнғин ўчириш автомобили эркин ҳаракат қилолмаслиги аниқланиб, бозор маъмуриятига камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Шоҳруҳ Махмудов, Оқдарё туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, капитан

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM