Ҳоким қабули бўлиб ўтказилмоқда

Ҳоким қабули бўлиб ўтказилмоқда

Ҳафтанинг ҳар жума куни Оқдарё туман ҳокимининг асосий қабул куни ҳисобланади. Шу муносабат билан айни вақтда тумандаги Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг қабули ўтказилмоқда.

Қабулдан кўзланган мақсад аҳолининг муаммоларини ижобий ҳал этиш ва уларга жойига ечим топишдан иборатдир.

Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижроси юзасида тегишли масъулларга бириктирилмоқда.

Шунингдек, айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM