Савдо фаолиятини юритувчи тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Савдо фаолиятини юритувчи тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Оқдарё туман ДСИ бошлиғи Ж.Ядгаров, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари В.Темиров, А.Холмоновлар ҳамда туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли Фармони мазмун моҳияти ва ушбу Фармон талабларига асосан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланиш қоидалари бузилганда қўлланиладиган таъсир чоралар тўғрисида тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM