Мутасадди раҳбарлар томонидан аёллар муаммолари ўрганилди

Мутасадди раҳбарлар томонидан аёллар муаммолари ўрганилди

Бугун Оқдарё тумани адлия бўлими томонидан биринчи сектор ҳудудида яшовчи аёлларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда 1-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар иштирок этди.

Учрашув давомида 77 нафардан ортиқ хотин-қизлар мурожаатлари тингланиб, уларнинг барчасига тегишли мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

‼️ Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилувчи мурожаатларни ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM