“Ледир” тадбиркор билан ҳамкорликда даромадга эга бўлиш тарғиб қилинмоқда

“Ледир” тадбиркор билан ҳамкорликда даромадга эга бўлиш тарғиб қилинмоқда

  Бугун оқдарё туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Ашуров бошчилигида тумандаги Пахтаобод, Истиқлол ва Оқдарё маҳаллаларида аҳолини “Ледир” тадбиркорга бириктириб, тадбиркорликка жалб қилиш ва доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди. 
Тарғибот давомида “Ледир” тадбиркор ва фуқаролар ўртасида кооперация механизмини йўлга қўйиш, маҳаллаларда фуқароларни тадбиркорликнинг маълум бир соҳасига ихтисослаштириш каби масалалар юзасида фуқароларга тушунтиришлар берилди. Тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар қилишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM