Ҳокимга миннатдорчилик билдирилди

Ҳокимга миннатдорчилик билдирилди

Бугун Самарқанд вилояти Бел олиш ва уч кураш федерациясининг ижрочи директори Анвар Қувондиқов туманда спорт сохасига қаратилаётган эътибор, хусусан Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Анвар Худайқуловнинг мусобақаларда иштирок этишида кўрсатилган ҳомийлик ёрдамлари ва ғамхўрликлар учун Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймоновга миннатдорчилик билдириб, федерациянинг ташаккурномасини топширди.
Эслатиб ўтамиз, ёш спортчимиз Анвар Худайқулов жорий йилнинг 23-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Бел олиш ва уч кураш тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида  96 кг вазнда 1 ўринни эгаллаб, 2021 йилда Туркия давлатида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM