Шаҳримиз ободлиги йўлида 

Шаҳримиз ободлиги йўлида 

"Оқдарё овози" газетасининг 2021 йил 19 август №31-сонида "Йўлакларда бозор авжидам(ми?!) сарлавҳаси остида эълон қилинган қилинган мақолада “Оқдарё деҳқон бозори” атрофидаги дўкон ва ошхоналарда, йўлаклардаги тартибсизликлар ҳамон давом этаётгани, Амир Темур кўчаси бозор атрофида жойлашган савдо дўконлари олдида, пиёдалар йўлакчасида шаҳарсозлик қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан ташкил этилган кўча савдолари тўлиқ бартараф этилмагани танқид остига олинган. Мақолада келтирилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилди. Шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокимлиги, туман ИИБ ҳамда туман СЕО, туман экология бўлими вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Лойиш шаҳарчасининг Янгиобод ва Амир Темур кўчаси атрофида жойлашган хонадонлар, савдо дўконлари олдида, пиёдалар йўлакчасида шаҳарсозлик қоидаларини бузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида чора-тадбирлар олиб борилди. Тадбир давомида огоҳлантиришларга қарамай қоидаларни бузаётган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда чоралар қўлланилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM