АҲОЛИНИ ПАРРАНДАЧИЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ...

АҲОЛИНИ ПАРРАНДАЧИЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ...

Бугун Оқдарё туманида паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли хонадонларида парранда боқишни ташкил қилиш бўйича кўргазмали вилоят семинар-тренинги бўлиб ўтди
Тумандаги Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳоким Н.Сулаймонов, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаров, вилоят прокурори ўринбосари С.Усмонов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Норқулов, паррандачилик корхоналари раҳбарлари ҳамда туманлардан тегишли масъуллар иштирок этди. Семинарда мамлакатимизда паррандачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, самара ва натижалар, мавжуд муаммолар ҳамда соҳанинг истиқболлари хусусида атрофлича сўз юритилди. 


Мамлакатимизда кейинги йилларда паррандачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, қолаверса, ҳукуматимиз, Президентимизнинг соҳа ривожига оид қатор қарорлари қабул қилинганлиги, бу мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.


Семинарда соҳани ривожлантириш бўйича ана шу фойдаланилмаётган имкониятларни ишга тушириш, паррандачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, услубий, ташкилий-техник ва ахборот хизматларини кўрсатиш, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришига, мазкур корхоналарда илғор иш услублари, янги технологияларни жорий этишга, соҳа ходимлари, мутахассисларининг профессионал билим ва малакасини оширишга кўмаклашиш борасидаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш лозимлиги қайд этилди.


Иштирокчилар 2-сектор ҳудуди Даҳбед маҳалласидаги аҳоли хонадонларида парранда боқиш тажрибаси, хонадонларда паррандачилик йўналишида амалга оширилаётган ибратли ишлар билан яқиндан танишдилар. 


 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM