Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

Бугун Халқ қабулхонаси биносида Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймоновнинг навбатдаги кенгайтирилган қабули бўлиб ўтди. Халқ қабулхонаси мудири, туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этган мазкур қабул давомида 40 га яқин фуқароларнинг уй-жой, йўл, табиий газ ва электр таъминоти, тиббий ва моддий ёрдам каби масалалардаги мурожаатлари эшитилди. Ечими осон мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар ижро учун тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM