АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МУҲИМ АҲАМИЯТЛИ ТАДБИР

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МУҲИМ АҲАМИЯТЛИ ТАДБИР

 

Кўламининг кенглиги ва аҳамияти жиҳатидан муҳим бўлган ушбу тадбирга ҳозирданоқ ҳар томонлама пухта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Аввало, рўйхатга олиш ишларини ўз вақтида ва пухта ташкил этишга эришиш мақсадида жаҳон тажрибасини ўрганишга эътибор қаратилган. Бир қатор халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Жаҳон банки , АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги (USAID), БМТнинг Болалар жамғармаси (UNISEF) ҳамда кўплаган хорижий давлатларнинг экспертлари томонидан зарур услубий тавсиялар бериш, ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилган.

Яна бир муҳим жиҳати, мамлакатимизнинг 4 та ҳудудида синов тариқасида жорий йилдан бошланган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2023 йилда ўтказиладиган рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Мазкур амалиёт услубий, техник ва ташкилий масалаларни қайта кўриб чиқиш имконини бергани боис, унда қанча кўп респондентлар (аҳоли) қатнашса, шунча кўп камчиликларни аниқлаш ва тузатишга шароит туғилади ва республика даражасида бўладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг сифатли ва самарали ўтказилиши таъминланади.

 

Оқдарё туман статистика бўлими

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM