Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирокида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда туманда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди. Матбуот анжумани Facebook тармоғидаги туман ҳокимлигининг расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/oqdaryo.uz/videos/1498516403822257/?_) орқали онлайн эфирга узатиб борилди. Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига, шунингдек, ижтимоий тармоқ кузатувчилари онлайн тарзда юборган саволларига батафсил жавоб олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM