Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов иш фаолиятини 1-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганишдан бошлади. Ўрганиш давомида ҳоким 1-сектор ҳудудидаги 28, 31, 32, 33, 51-умумтаълим мактаблари ҳамда 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабидаги янги ўқув йилига тайёргарлик, хусусан, мактаб биносини фасад қисми ҳамда ўқув хоналарини таъмирлаш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM