Муҳим масалалар юзасида топшириқлар берилди

Муҳим масалалар юзасида топшириқлар берилди

Хабарингиз бор, жорий йил 24 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Хусусан, 23  июл куни сайлов кампаниясига старт берилди. 
Бугун туман 1-сектор штабида Оқдарё туман ҳокимининг 1-ўринбосари Э.Ашуров, Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Қурбонов ҳамда сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида сайлов жараёнларига тайёргарлик юзасида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида сайлов участкаларининг ташкилий жараёнлари хусусида сўз юритилиб, сайлов участкаларини наъмунали тарзда ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM