Олинган кредитларни зудлик билан қайтариш лозимлиги таъкидланди

Олинган кредитларни зудлик билан қайтариш лозимлиги таъкидланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йил 12-май куни бўлиб ўтган селекторда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар самарадорлиги ва қайтишини таъминлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида тўхтатилиб ўтиб, бундан буён кредитлар самарадорлиги ва қайтарилиши сектор раҳбарларининг долзарб вазифаларидан бири сифатида белгилаб берган эди.
Бугун туман ҳокими Н.Сулаймонов туманда жорий йил июл ойи ҳолатига кўра 50 миллион сўмдан ортиқ муаммоли кредитлар эгалари билан суҳбат ўтказди. Унда олинган кредитларни зудлик билан қайтариш лозимлиги таъкидланди ва ушбу масаладаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM