Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаев билан биргаликда 35, 51, 53-умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Ўрганиш давомида раҳбарлар мактаблардаги ҳар бир объектга алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида масъулларга топшириқлар беришди.
Шунингдек, раҳбарлар 2-сектор ҳудудидаги Чорбоғ маҳалласи фаоллари билан учрашиб, янги маҳалла гўзарини бунёд этиш хусусида фикрлар алмашишди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати