Энди Оқдарё туман ҳокимига телеграм бот орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин
Ҳурматли фуқаролар, ўзингизни қийнаётган муаммо, савол ёки таклифларингиз юзасидан Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймоновга телеграм бот орқали мурожаат йўллашингиз мумкин.
Юборилган ҳар бир мурожаат расмийлаштирилиб, тегишли тартибда кўриб чиқилишини маълум қиламиз. Мурожаат юборишда ўзингизни таништириб, манзилингизни кўрсатишни унутманг!
Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг: @Oqdaryo_tuman_hokimi_bot
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати