Cанитария тарғибот ишлари амалга оширилди

Cанитария тарғибот ишлари амалга оширилди

Бугун Оқдарё туман СЭО ва ЖС бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан Оқдарё деҳқон бозори ва унинг атрофида жойлашган савдо дўконларида санитария тарғибот ишлари амалга оширилди. Оқдарё деҳқон бозори ва унинг атрофида жойлашган савдо дўконларида савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқароларга салқин ичимликлар, сифати тез бузиладиган ва озиқ-овқат маҳсулотларни қуёш нуридан сақлаш ва уларни соя-салқин жойларда сотилишини ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Деҳқон бозорининг санитария ҳолати ўрганилиб, коронавирус инфекциясининг профилактикаси юзасидан  зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Оқдарё туман СЭО ва ЖС бўлими ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM