УЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ВА ХОНАДОНЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР АЙЛАСИН!

УЛУҒ АЙЁМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ВА ХОНАДОНЛАРИМИЗНИ МУНАВВАР АЙЛАСИН!

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, азиз оқдарёликлар!
Сиз азизларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи, мусулмон оламининг энг улуғ кунларидан бири – Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман! 

Бу қутлуғ айёмда ҳаммамиз, аввало, мана шундай файзли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз. Аллоҳ таоло жонажон юртимизнинг тинчлик-хотиржамлигини бардавом айласин!  

Азиз юртдошлар!
Яна бир бор Сизларни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, ишларингизда муваффақиятлар тилайман!  
Ҳамиша оилангиздан қут-барака аримасин, танангиз дард кўрмасин, омад ва бахт  Сизга ёр бўлсин! Қурбон ҳайитининг файзу баракоти барчамизнинг қалбларимизни ва хонадонларимизни ҳамиша мунаввар айласин!

Нажмиддин Сулаймонов, Оқдарё тумани ҳокими

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM