Уклан қишлоғида янги боғча очилди

Уклан қишлоғида янги боғча очилди

Бугунги  кунда  Оқдарё  тумани Янгиравот-2  маҳалласи  Уклан қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркор Шукурова Садоқат Саъдулло қизи ташаббуси билан “Садоқат” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, бугун мазкур ташкилотнинг очилиш тадбири  ҳам  шулар жумласидандир. Шу вақтгача Уклон қишлоғида  ҳеч қандай  турдаги мактабгача таълим ташкилотлари  фаолияти йўлга қўйилмаган эди. Бугунги  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг  очилиши  бутун  қишлоқ аҳлини  хурсанд қилди. Тадбирда Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари  ва маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди.
 МазкурОилавий нодавлат мактабгача таълим  ташкилотига  қишлоқдаги  3-7 ёшли    қамраб олинмаган 25 нафар болажонлар қабул қилинди. 2 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди.                                   

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM