ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНИ туманда қандай ўтказилмоқда

                  ВАКЦИНАЦИЯ ЖАРАЁНИ туманда қандай ўтказилмоқда

 

       Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман Санитария эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими билан биргаликда вакцина билан биринчи навбатда қуйидаги аҳоли қатлами ўртасида бепул эмлаш ишлари олиб боришди.

- қариялар (65 ёшдан 74 ёшгача);
- кексалар (75 ёшдан 84 ёшгача);
- узоқ умр кўрувчилар (85 ёшдан юқори);
- тиббиёт ходимлари;
- сурункали касалликлари борлар;
- мактаб ўқитувчилари;
- мактабгача таълим ходимлари;
- қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 10 та муассасасида  эмлаш хоналари  ва  35 та маҳаллада 73 та маҳаллабай тиббий бригадалар ташкил этилган.  Жами бўлиб Оқдарё туманида 160901 нафар ахоли орасидан 16423 нафар кишини эмлаш режалаштирилган.  Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойидан  бошланган эди. Туманимизда эса 2021йил 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланди.  Бугунги кунгача  ASTRA-ZENICA ва  ZF-2001 турдаги вакциналар келтирилган бўлиб,   6812 нафар фуқаро  1-тур, 2-тур, 3-тур Коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Шундан 1660 нафар 65 ёшдан катталар, 887нафар тиббиёт ходимлари, 2626 нафар халқ таълими ходимлари, 1135 нафар сурункали касаллик билан “Д” ҳисобда турганлар, 387 нафар мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ва 114 нафар ички ишлар органлари ходимлари COVID-19 қарши эмлашдан ўтказилди. Бугунги кунгача  биронта фуқарода эмлашдан кейинги асоратлар кузатилмади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM