Катта Суғончи қишлоғи обод масканга айланади

Катта Суғончи қишлоғи обод масканга айланади

Оқдарёда туманни янада обод қилиш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар бир зумга ҳам тўхтаётгани йўқ.

Жумладан, 3-сектор ҳудуди Суғончи маҳалласи Катта Суғончи қишлоғида «Обод қишлоқ» дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 
Айни пайтда ушбу қишлоқда кўчалар кенгайтирилиб, ҳудуд тартибга келтирилмоқда.  Хусусан, қишлоқнинг тупроқ кўчаларига тош-шағал тўкилиб, асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилаяпти.

Шу билан бирга қишлоқда ичимлик суви таъминоти тармоқларини ўрнатиш ҳамда туман электр таъминоти корхонаси томонидан дастур доирасида  ёғоч устунлар темир бетон устунларга алмаштирилмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM