Оқдарёда никоҳ ҳамда хатна тўйлари ўтказилди
Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги ташаббуси билан 4 нафар болажонларнинг хатна тўйлари ва битта никоҳ тўйи ўтказилди.
Тумандаги “ЎЗБЕГИМ” базмгоҳида бўлиб ўтган тўй шодиёнасида тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед ва бош-оёқ сарполар совға қилинди. Шунингдек, никоҳ тўйи нишонланаётган икки ёшга туман ҳокимлиги томонидан тўёна совғалари топширилди.
Тўйга келган меҳмонлар ёшларни табриклаб, туман маданият бўлими хонандалари ижро этган дилрабо куй-қўшиқларга рақсга тушишди. Тўй болаларнинг ота-оналари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тўй маросими тўй соҳибларига унутилмас онларни бахш этди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати