Ватан ва халқи учун жонини фидо қилганлар хотираси муқаддас, элим-юртим деб меҳнат қилаётганлар қадри улуғдир

Ватан ва халқи учун жонини фидо қилганлар хотираси муқаддас, элим-юртим деб меҳнат қилаётганлар қадри улуғдир

9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан бугун Оқдарё туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда ДХХ туман бўлими бошлиғи И.Нуримовлар совға-саломлар билан 1941-1945 йилларда иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакат ичкарисида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олишди. Жумладан, раҳбарлар Мустақиллик маҳалласида яшовчи 96 ёшли Тошпўлат бобо Ачилов ҳамда Янгиобод маҳалласида яшовчи 92 ёшли Парча момо Ашуровалар билан учрашиб, ҳолидан хабар олишди. Нуронийларимиз ушбу эътибордан бениҳоя миннаддор эканлиги билдириб, юртимиз тинчлигини сўраб дуо қилдилар. 
Шунингдек, раҳбарлар яқинда вафот этган иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Муртоз бобо Эшпўлатов хонадонида қуръон тиловат қилишиб, у кишининг ҳаққига дуо қилишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM