Ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари мавжуд

Ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари мавжуд

Айни кунларда Оқдарё туман ҳокимлиги маҳаллалардаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларни ҳудуддаги саноат корхоналарига ишга жойлаштирмоқда. Жумладан, бугун ҳуддудаги ишсиз ёшлар "Дил-Фар" МЧЖга олиб борилди. Улардан 4 нафари корхонада ишлаш истагини билдирди. 
Корхонада ойлик миқдори 1 миллион 600 минг сўм бўлиб, тушлик, йўл ҳаражатлари корхона томонидан тўлаб берилади. Корхонада бўш иш ўринларига ишчиларни қабул қилиш давом этмоқда.
Шунингдек, тумандаги "Афросиёб жеанс", "Муштарий - Оқдарё", "Зарафшон текстил" корхоналарида 550 га яқин бўш иш ўринлари мавжуд. 

 Азиз ёшлар, имкониятни қўлдан бой берманг!
Ишга кириш истагида бўлсангиз қуйидаги телефон рақамлари орқали туман Штабига мурожаат қилишингиз мумкин: 
+99-893-998-89-03
+99-890-271-50-20
+99-899-595-95-53

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM