Сайёр қабул – муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш имкони

Сайёр қабул – муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш имкони

  Бугун Оқдарё тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Янгиобод маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
    Қабулда 40 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.  
Тадбирдан сўнг Янгиобод маҳалласида уйма-уй юриб, шароити оғир оилалар хонадонлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб олинди. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM