Уйма-уй юриш орқали ўрганишлар натижасида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар муаммолар ҳал этилмоқда

Уйма-уй юриш орқали ўрганишлар натижасида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар муаммолар ҳал этилмоқда

 

Бугунги кунда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими – “маҳаллабай” асосида ишни ташкил этиш, шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.  Бу масалалар ҳар бир сектор раҳбарларининг кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланган.

Бугун Оқдарё туман ҳокими 1-сектор раҳбари Н.Сулаймонов “Оқдарё” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида уйма-уй юриш орқали таъмирталаб уйларда яшаётган  шароити оғир оилалар муаммоларини ўрганди.

Хусусан, “Оқдарё” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалардан фуқаро Б.Бекмуродова ҳамда “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Эшонқулова, М.Дўстмуродов, У.Жайноқоваларнинг хонадонларидаги муаммолар ўрганилиб, уйларини таъмирлаш борасида ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM