ВЕЛОМАРАФОН МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛАДИ

ВЕЛОМАРАФОН МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 07:50 да Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасининг марказий Амир Темур кўчаси бўйлаб веломарафон мусобақаси ўтказилади.

Мусобақада 12 ёшдан 30  ёшгача бўлган ўғил болалар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар сони чекланмаган. Спорт мусобақасида ғолиб бўлганлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Мусобақада иштирок этиш истагида бўлганлар 30 апрель куни соат 07:50 да Амир Темур кўчасининг Янгиқўрғон тарафи М-37 магистрал йўли билан туташ қисмига келишларини сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:
93-998-89-03
94-240-82-32

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM