Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туманига уюштирилган навбатдаги Пресс-турдан сўнг туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирокида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида биринчи чоракда  амалга оширилган ишлар хусусан, Оқдарё туманидаги инвестицион лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик саноат зоналари фаолияти хусусида сўз юритилди. Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM