РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Мурожаат эгасига тушунтириш берилди

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Мурожаат эгасига тушунтириш берилди

 

Жорий йил 23 март куни ижтимоий тармоқларда ёритилган видео лавҳада Оқдарё тумани “Янги ёшлар” маҳалласидаги йўлларнинг абгор ҳолатидан шикоят қилиниб, масъуллар томонидан эътибор берилмаётгани айтилган ва амалий ёрдам сўралган.

Ушбу мурожаат Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан эътиборга  олиниб, ўрганиш ва масалага ойдинлик киритиш ҳақида туман ҳокими томонидан масъулларга топшириқлар берилди.

24 март куни туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи – туман ҳокими ўринбосари Ю.Ўроқова томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида маълум бўлдики, Оқдарё туманида “Янги ёшлар” деб номланган маҳалла мавжуд эмас. Мурожаат эса туманнинг “Янгиобод” маҳалласи Музан қишлоғида яшовчи фуқаро Ибрагимов Музроб томонидан манзилни нотўғри кўрсатган ҳолда йўлланганлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро М.Ибрагимов жорий йил март ойининг бошларида йўлга тош ётқизиш масаласида туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги ва мурожаати эътиборга олиниб, масъуллар томонидан 200 метр узунликдаги кўчасига навбати билан тош ётқизиб берилиши маълум қилинган бўлсада, фуқаро сабрсизлик билан ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат йўллаган.

Фуқаро М.Ибрагимовга мурожаати эътиборда эканлиги ва айни пайтда йўл қурилиш техникалари бошқа иш билан банд эканлиги, босқичма-босқич қишлоқ ички йўлларига тош ётқизилиб келинаётганлиги, навбати билан Музан қишлоғининг ички йўлларига тош ётқизилиб, таъмирланиши тушунтирилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM