“Давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш” мавзусида семинар йиғилиш ўтказилди

“Давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш” мавзусида семинар йиғилиш ўтказилди

Жорий йил 29 март куни Оқдарё туман ҳокимлигида “Давлат харидларига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш” мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Молия вазирлиги Давлат харидлари департаменти масъул ходимлари, Самарқанд вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Ибрагимов, вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи О.Ҳамдамов, Ғазначилик бошқармаси масъул ходимлари, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Қўшработ, Пайариқ тумани бўйича Ғазначилик ходимлари ва ушбу туманларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. 
Семинарда Давлат харидлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, янгиликлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM