Оқдарёда хайрия тўйлари ўтказилди

Оқдарёда хайрия тўйлари ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан 17 нафар болажонларнинг хатна тўйи ва битта никоҳ тўйи ўтказилди. 
Туман марказидаги “БЕК” базмгоҳида бўлиб ўтган тўй шодиёнасида тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед ва бош-оёқ сарполар совға қилинди. Шунингдек, никоҳ тўйи нишонланаётган икки ёшга туман ҳокимлиги томонидан тўёна совғалари топширилди.


Тўйга келган меҳмонлар ёшларни табриклаб, барча бирдек рақсга тушишди. Тўй болаларнинг ота-оналари тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тўй маросими тўй соҳибларига унутилмас онларни бағишлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM