Йиғма команданинг тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилди

Йиғма команданинг тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилди

Оқдарй туман ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 1 февралдаги “Оқдарё туманида ҳудудий фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш тўғрисида”ги 16-сонли буйруғига биноан туман йиғма командасини шай ҳолатга келтириш тақвимий режаси ишлаб чиқилган. Бугун мазкур тақвимий режага асосан “Йиғин” сигнали билан команда таркиби бир жойга жамланиб, кўрикдан ўтказилди.

                                                                                                    
Тадбир давомида Оқдарё туман фуқаро муҳофазаси ҳудудий йиғма командаси таркибига киритилган корхона, ташкилотлар куч ва воситалари, техника ва асбоб-анжомлари тайёргарлиги кўрикдан ўтказилиб, туман ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM