Яроқсиз аттракционлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди

Яроқсиз аттракционлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Оқдарё туман Истироҳат боғида тадбиркор томонидан яроқсиз аттракцион ўрнатилаётганлиги ва ҳолатни ўрганиш учун борган “OQDARYO OVOZI” газетаси мухбирларига тадбиркор қўпол муносабатда бўлганлиги ҳақида мақола эълон қилинган эди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ва муаммони бартараф этиш мақсадида шахсан Оқдарё туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов томонидан ўрганиш олиб борилди. Туман ҳокими дастлаб “OQDARYO OVOZI” газетаси бош муҳаррири Й.Муҳаммадиев иштирокида истироҳат боғида тадбиркор томонидани аттракционларни ўрнатиш бўйича олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларини ҳамда янги ташкил этилаётган музейни кўздан кечирди. Шундан сўнг туман ҳокимлигида туман ҳокими Н.Сулаймонов “OQDARYO OVOZI” газетаси таҳририяти ходимлари, “BOBURXON BAXT-BARAKA” МЧЖ раҳбари тадбиркор Б.Саидмуродов, туман Маданият бўлими мудири Н.Джапаров, Истироҳат боғи директори А.Жалилов ҳамда фуқаро З.Ачиловлар билан масала юзасида мулоқот олиб борди.

Мулоқот жараёнида туман ҳокими Истироҳат боғида сифатсиз, яроқсиз аттракционлар ўрнатилишига йўл қўйилмаслиги, ўрнатилаган ҳар бир  аттракцион вилоятнинг махсус назорат инспекцияси мутахассислари томонидан текширилиб, фойдаланишга рухсат берилсагина ишга туширилиши мумкинлигини таъкидлади. Тадбиркор Б.Саидмуродов журналистларга қилган қўпол муомиласи учун узр сўради.

Маълумот учун: Истироҳат боғига олиб келинган яроқсиз аттракцион жиҳозлари олиб чиқиб кетилди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM