Секторлар фаолиятини тўғри ташкил этишда вазифалар белгилаб олинди

Секторлар фаолиятини тўғри ташкил этишда вазифалар белгилаб олинди

Бугун 1-сектор штабида секторлар фаолиятини тўғри ташкил этишга бағишланган учрашув ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган энг асосий кўрсаткичларини баҳолаш (рейтинг) тизимининг 15 та мезони, уларни жорий этишдан кўзланган мақсад, ижросини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали раҳбари Р.Қобилов ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси, маҳаллабой ишлаш тизими, ўсиш нуқталарини белгиланганлиги, бунёдкорлик, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва аёллар муаммоларини ҳал этиш юзасида вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, учрашувда иштирокчилар томонидан секторлар фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечимларини таъминлаш хусусидаги фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM