Уч нафар хотин-қизлар учун доимий даромад манбаи яратилди

Уч нафар хотин-қизлар учун доимий даромад манбаи яратилди

Бугунги кунда маҳаллалардаги хотин-қизларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва ҳал этиш муҳим вазифалардан бирига айланди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларни хар хил турдаги воситалар билан таъминлаш орқали доимий даромад манбаи яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Яқинда туман ҳокими Н.Сулаймонов “Янгиравот-2” маҳалласининг Уклон қишлоғида яшовчи фуқаролар Гулчехра Холмуродова, Зуҳра Ҳайдароваларнинг оилавий яшаш аҳволини ўрганиб, бандлигини таъминлаш вазифаси кўрилган эди.
Бугун туман раҳбари ушбу фуқаролар хонадонида бўлиб, уларга тикув машиналарини тақдим этди.
Шунингдек, “Янгиқўрғон” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Хосият Худойқулова ҳам тикув машинаси билан таъминланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM