Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 16-январь куни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одамсавдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, 2020 йилда туманда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши кўзда тутилаётган вазифалар юзасидан ҳудудий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудий комиссиянинг ишчи гуруҳ таркиби қайта тузулиб, жорий йилда соҳага оид амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM