"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 350 та эҳтиёжманд оилага мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан 350 та эҳтиёжманд оилага мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда

Инсон қалбига йўл топиш, унга харсандчилик улашиш, ногиронларга, эътиёжмандларга эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилат. Бу айниқса, пандемия даврида яққол намоён бўлди. Бугун ҳам ана шу анъана давом этиб келмоқда.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Оқдарё туманида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга кўмак кўрсатилаётгани фикримизнинг исботи.
Оқдарё туманида 350 та оғир шароитда яшовчи оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, маҳаллаларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга гўшт, ёғ, шакар, гуруч, ун каби 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
Албатта, бу эзгу ишларнинг бардавом бўлиши кишилар орасида меҳр-оқибат, диёнат, саховат каби тушунчаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда байрамона кайфият ҳам улашади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM